Келиб тушган мурожаатлар
Мурожаатчи: “Совуқ тушгандан кейин ҳеч қайси алоқа операторларинг ҳам ишламайди!”
  • 02.01.2022
  • 332

Мурожаат эгаси: Холмурадов Аброр Абдирахимович

Электрон почта: abror.xolmurodov@gmail.com

Мурожаат мазмуни: «“Свет”ни ўчириб асабни бузманглар! Ёш болаларим бор... Ҳаво совигандан кейин электр таъминотини узиб, асаб бузманглар. Совуқ тушгандан кейин ҳеч қайси алоқа операторларинг ҳам ишламайди. Телефонни кўтарса ҳам ёлғонларини бошлайди.»

Мурожаатга жавоб: Ҳурматли фуқаро, Аброр Абдирахимович! Сизнинг uzbekistonmet.uz веб-сайтининг "Мурожаатлар" рукни орқали юборган сўровингиз тегишли тартибда қабул қилинди. Ноқулай об-ҳавода электр тармоқларидаги носозликлар кузатилиши техник-муҳандислик ҳолатлари ҳисобланиб, унга таъсир этувчи омиллар бир нечта. Асосан 2 та йирик омил мавжуд.

Биринчиси, бу электр тармоғига турли техник ва иқлим шароитлари билан боғлиқ таъсирлар, масалан, тармоқ симларига дарахт шохларининг тегиши (ёки электр ўтказувчанлик хоссасига эга бошқа предмедлар), қурилиш ишларида йўл қўйиладиган эҳтиёткорсизлик туфайли таъсирлар, мисол учун кучли шамол ва ёмғир таъсирида қисқа туташувлар бўлиши мумкин. Бундан ташқари, электр ускуна ва жиҳозларининг жисмонан эскириши туфайли (ўзининг эксплуатация муддатини ўтаб бўлиши) носоз ҳолга келиши ёки 200 та хонадонга мўлжалланган трансформаторларга 300–400 та хонадоннинг уланиши оқибатида, электр ускуналарининг ортиқча юкламада ишлаши туфайли келиб чиқадиган носозликларни мисол қилиб олиш мумкин.

Ва, албатта, бу носозликлар бартараф этилаётган пайтда хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ тармоққа уланган истеъмолчилар вақтинча тармоқдан узилиб турилади.

Иккинчиси, электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасидаги тафовут тизимнинг яхлитлигига, барқарор фаолиятига салбий таъсир этганда маълум техник шартлар асосида тармоқдан жадвалли узишлар содир бўлиши мумкин.

Бу жараён автоматик тарзда рўй бериб, тизимнинг кейинги барқарор фаолияти учун уни ҳимоялаш шарти билан рўй беради.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, электр энергиясини ишлаб чиқарувчи, етказиб берувчи ва тақсимловчи ташкилотлар электр таъминоти узилишидан манфаатдор эмас. Аксинча, истеъмолчиларга етказиб берилмаган энергоресурслар ишлаб чиқаришда «йўқотилган фойда» ҳисобланади. Электр тармоқларида истеъмолнинг кескин ошиши туфайли электр қурилмалари ортиқча юклама билан ишлаганда энерготизим барқарорлигини сақлаш мақсадида ўрнатилган автоматика режими туфайли электр таъминотида узилишлар бўлиши табиий жараён бўлиб, бу ҳақда олдинроқдан огоҳлаштиришнинг имкони мавжуд эмас

Батафсил маълумотлар: Энерготизимда мувозанатни сақлаш — кечиктириб бўлмас устувор вазифа

https://www.uzbekistonmet.uz/uz/lists/view/597

Телеграм канали орқали: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/5717

Батафсил САВОЛ-ЖАВОБЛАР: https://t.me/uzmetaxborotxizmati/8935

Бундан ташқари, «Ўзбекистон МЭТ» АЖнинг ЯГОНА ТЕЛЕФОН 71/236-68-08 (матбуот котиби), бундан ташқари, ИШОНЧ РАҚАМИ, яъни фуқаролар мурожаати учун махсус телефон рақами +998 71-208-56-46 ҳамда Девонхона (канцелярия) 71/236-6854 рақамлари фаолият кўрсатмоқда.

Call sentry рақами +998 (55) 500-5545

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари" АЖ юқори кучланишли электр тармоқлари ва подстанциялар орқали электр энергиясини узатиш (транспортировка қилиш), 220–500 кВ кучланишли электр тармоғи ва подстанцияларни эксплуатация қилиш, шунингдек, магистрал электр тармоқларида қурилиш-монтаж, модернизация-реконструкция ишларини бажариш, бундан ташқари, электр энергияси импорти ва экспорти масалалари билан шуғулланиб, истеъмолчилар билан бевосита шартномалар имзоламайди.

Қўшимча маълумот: Ҳурматли фуқаро, Аброр Абдирахимович, Сиз мурожаатда кўтарган масала, шунингдек, турдош ташкилот — "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖнинг матбуот хизматига йўналтирилди. Умид қиламизки, масъул ходимлар мурожаатингизни ўрганиб, сизга тегишли тартибда жавоб беришади.

 ‼ Истеъмолчилар билан бевосита шартномалар тузиш ҳамда уларга электр энергиясини етказиб бериш, истеъмолчилар билан ўзаро ҳисобдорлик юритиш, шунингдек, паст кучланишли тармоқларни ривожлантириш, симёғоч ва трансформаторлар ўрнатиш, шу билан бирга, кўплаб бошқа хизматларни кўрсатиш “ҲУДУДИЙ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИ” АЖнинг ваколатига киради.

 ⇒ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат учун:

 het.uz – расмий веб-сайти

 Телеграм – @hetmuloqot, @HET_admin

 Facebook – Hududiy elektr tarmoqlari

 Call centre: 1154

 

«Ўзбекистон МЭТ» АЖ Ахборот хизмати

t.me/uzmetaxborotxizmati

>