ОАВ ва жамоатчилик билан ишлаш
Йигирмага яқин вазирга матбуот котиби тайинланди (рўйхат)
  • 23.10.2019
  • 1498

   Президентнинг 27 июндаги «Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги хулосаси асосида давлат органлари ва ташкилотлар раҳбарларининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчилари тайинланмоқда.

   Маълум бўлишича, бугунги кунга қадар агентлик томонидан юзга яқин номзодларга тегишли тавсиялар берилган.

   Kun.uz, АОКА тақдим этган маълумотларга асосан, 20га яқин вазирликларнинг матбуот котибларини таништириб ўтади.

Ташқи ишлар вазирлиги – Каипбергенов Адилбек Тулепбергенович

 Соғлиқни сақлаш вазирлиги – Санаев Фурқат Чориевич

 Ички ишлар вазирлиги – Ғиёсов Шоҳруҳ Камалиддинович

Адлия вазирлиги – Ўринбоева Севара Қўчқоралиевна

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги 
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги – Убайдуллаев Ҳикматилла Шуҳратилла ўғли

Мудофаа вазирлиги – Зулфиқоров Баҳром Билолидинович

Молия вазирлиги – Жўраева Дилдора Сайфиддин қизи

Сув хўжалиги вазирлиги – Суюнов Шуҳрат Нормаҳматович

Инновацион ривожланиш вазирлиги – Абдуқундузова Назокат Усмонқуловна

Энергетика вазирлиги – Бекмуродова Элмира Руслановна

Мактабгача таълим вазирлиги – Икромова Дилафруз Жаҳонгировна

 Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги – Неъматов Ўткир Зафарович

 Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги – Равшанова Шаҳноза Рашидовна

 Халқ таълими вазирлиги – Умаров Анвар Аброржонович

 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги – Хўжаева Нигора Шерхоновна

Бош прокуратура – Шамсутдинов Ҳаёт Нематович

 Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги – Эшмаматов Отабек Нормўминович

 Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги – Бабашев Фарҳод Айтмуратович

  Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги – Аҳмедов Алипаша Халисович

 Қурилиш вазирлиги – Жалолов Дилшод Ҳамидович

 Фавқулодда вазиятлар вазирлиги – Содиқов Мурод Ғаниевич

   Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг матбуот котиби – меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шартларига кўра, давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг ўринбосарига тенглаштирилади.

   Давлат органи ва ташкилоти раҳбари ахборот хизматлари ходимларига, бошқа тўловлардан қатъи назар, давлат бюджети ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ўз маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда ойлик устама тўлашга ҳақлидир.

 

Манба: kun.uz

>